Ўзбекистон 49 15.04.2019 12:37:51

Доллар курси яна қимматлашди

Доллар курси яна қимматлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 16 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 4 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8455,37 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 77,20 сўмга қимматлашиб, 9554,57 сўмга тенг бўлди.

1 рубль 2,16 сўмга кўтарилиб, 131,53 сўмга тенг бўлиб турибди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


марказий банк валюталар курси

Мавзуга оид