Ўзбекистон 63 15.04.2019 12:30:05

Арзон нархда уй олиб бераман деган 65 ёшли фирибгар аёл қўлга олинди

Арзон нархда уй олиб бераман деган 65 ёшли фирибгар аёл қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жорий йилнинг 14 апрель куни тушган хабар тушган. Унда 2018 йил 2 июнь куни Юнусобод туманида яшовчи 65 ёшли С.З. исмли аёл Учтепа туманида яшовчи 60 ёшли У.Б. исмли аёлга арзон нархда 3-хонали уй олиб беришини ваъда қилган.

Шу мақсадда у ундан 3 600 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълумотига кўра, кўрилган чоралар натижасида С.З. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


фирибгарлик турар-жой