Ўзбекистон 707 15.04.2019 11:40:26

Айланма ҳаракатланиш қоидаси ўзгарди

Айланма ҳаракатланиш қоидаси ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йилнинг 9 апрель куни “Йўл ҳаракати қоидалари”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 292-сонли қарори имзоланди.

Қоидаларнинг “Чорраҳада ҳаракатланиш” деб номланган бобининг 98-бандига ҳам қўшимча киритилди. Бу ўзгаришга асосан “Айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга”.

Бунинг сабаби шундаки, Амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”да айланма ҳаракат ташкил этилган чорраҳада ҳаракатланиш тартиби белгилаб берилмаган эди. Шунинг учун айлана ҳаракат ташкил этилган жойлар бир-биридан фарқ қилар эди. Ҳаракатланиш йўл белгилари асосида ташкил этиларди. Шунингдек, ушбу қоидаларнинг 60-бандида ҳайдовчи ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситасига йўл бериши кўрсатиб ўтилган. Шу сабабли ҳозирги кунда айлана бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситаси ўнг томондан айланага яқинлашиб келаётган транспорт воситасига йўл бериши натижасида айланада тирбандлик ҳолатлари юзага келиб, кесишманинг ўтказувчанлигига салбий таъсир кўрсатаётган эди. Эндиликда бу масалага ҳам ойдинлик киритилди.


“Йўл ҳаракати қоидалари” айланма ҳаракатланиш

Мавзуга оид