Ўзбекистон 186 15.04.2019 10:17:29

Тадбиркорларни ҳомийлик ишларига мажбурий жалб этганга жиноий жазо тайинланади

Тадбиркорларни ҳомийлик ишларига мажбурий жалб этганга жиноий жазо тайинланади

Давлат органларининг ва давлат ташкилотларининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорларни пул ёки бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш маъмурий жазога тортилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса қуйидаги жиноий жазоларга тортилиши мумкин. Яъни:

- энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан (40 млн 546 минг сўмдан) тўрт юз бараваригача (81 млн 92 минг сўмгача) миқдорда жарима;

- уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

- уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари;

- уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш;

- уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш.


тадбиркорлик ҳомийлик

Мавзуга оид