Ўзбекистон 210 15.04.2019 09:51:54

Тошкентда аёлларни реабилитация қилиш марказининг Сергели-Яккасарой туманлараро бўлинмаси очилди

Тошкентда аёлларни реабилитация қилиш марказининг Сергели-Яккасарой туманлараро бўлинмаси очилди

Ушбу марказ зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилмоқда.

 Реабилитация марказида аёллар руҳшунос, ижтимоий соҳа мутахассислари ҳамда ҳуқуқшунос ёрдамини олишлари мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.

 Бугунга қадар шу каби реабилитация марказларининг Шайхонтоҳур-Олмазор, Бектемир-Миробод-Яшнобод, Мирзо Улуғбек-Юнусобод туманлараро бўлинмалари ташкил этилган эди. Эндиликда Учтепа-Чилонзор туманлараро бўлинмасини ҳам ташкил этиш кўзда тутилган.


Тошкент аёллар реабилитация маркази

Мавзуга оид