Ўзбекистон 308 10.09.2019 13:47:50

Ангрен тадбиркорлари учун “пахта солиғи” солиндими?

Ангрен тадбиркорлари учун “пахта солиғи” солиндими?

Таҳририятимизга Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан бир хабар келиб тушди. Шахсининг сир қолишини истаган тадбиркорнинг таъкидлашича, бугун шаҳардаги тадбиркорларга пахта мавсуми бошланиши муносабати билан ҳар йилги “солиқ” ставкаси маълум қилинган.

Қуйида тадбиркорларга Телеграмм канали орқали рус тилида тарқатилган хабарни ўзбек тилига сўзма-сўз таржима қилдик:

“Тадбиркор ўртоқлар пахта 2019-20 бошланди. Ходимлар сони 5 нафардан кам бўлган ташкилотлар учун 1 миллиондан, кимда 5 нафардан ортиқ бўлса икки баробар ортиқ ставка. Ватанпарвар бўлайлик ва давлатни қўллаб-қувватлайлик. Фақат бугун ўз хоҳишингиз билан фаол иштирок этинг, акс ҳолда эртага Давлат солиқ хизмати раҳбари шахсан тушунтириш хатларингизни қабул қилади. Эътиборингиз учун раҳмат”.

Биз масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ангрен шаҳар солиқ инспекцияси билан боғландик. Идора раҳбари Қаҳрамон Матқабуловнинг сўзларига кўра, у бундай топшириқни ҳеч кимга бермаган ва тадбиркорлардан ҳеч қандай пул маблағи “йиғим”и ўтказилаётгани йўқ.


Мавзуга оид