Ўзбекистон 92 09.09.2019 16:23:57

Хайрия барака келтирар

Хайрия барака келтирар

“Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви раиси Сарвар Отамуратов Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қамаши туманида яшовчи имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари, бир қатор боқувчисини йўқотган кам даромадли оилаларга турмуш учун зарур совғалар улашган. Бу ҳақида жамият Ахборот хизмати хабар қилди.
photo_2019-09-09_17-54-19.jpg Шунингдек, Бошқарув раиси ўз хизмат сафари чоғида Қамаши тумани “Чим” қишлоғида жойлашган “Абди Бозоров” фермер хўжалиги дала шийпонида бўлиб, тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказган. Муаммоларини тинглаб, ечим топиш юзасидан зарурий топшириқлар берган.

Хабар қилинишича, бу каби мулоқотлар ва суғурта саводхонлигини оширишга қаратилган турли тадбирлар бутун республика бўйлаб мунтазам ташкил этилади.
photo_2019-09-09_17-54-17.jpg Аввалроқ мазкур жамият давлат мустақиллигининг 28 йиллиги тантаналарига бағишланган саҳоват тадбирларини Оҳангарон ва Жиззах шаҳарларида ҳам ўтказган эди.


Мавзуга оид