Ўзбекистон 341 15.04.2019 09:31:06

Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний Ўзбекистонга ташриф буюрди

Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний Ўзбекистонга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 14 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистонга ташриф буюрди. Шайхул ислом Москва ташрифидан сўнг, тўғридан-тўғри Бухорои шарифга йўл олди. Бу ҳақда Islom.uz портали хабар бермоқда.

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Бухоро аэропортида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди. Шундан сўнг азиз меҳмон тунги Бухорои шарифнинг диққатга сазовор жойларини, хусусан, Эски шаҳар, қадим мадрасалар ва масжидларни, тунги чироқлар ёғдусида дилларга ҳузур бахш этиб турган Мир араб мадрасасини ҳам томоша қилди.
Хуфтон намози Масжиди Камонда Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ иштирокида адо этилди. Шу аснода азиз меҳмоннинг биринчи кунги зиёратлари ўз ниҳоясига етди.

Маълумот ўрнида: Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Шайх, муфтий Муҳаммад Шафеъ ибн Шайх Ёсин ибн Халифа Таҳсин Али ибн Миёнжий ҳофиз Каримуллоҳ ибн Миёнжий Хайруллоҳ ибн Миёнжий Шукруллоҳ ҳазратлари 1362-ҳижрий, 1943-мелодий санада Ҳиндистоннинг Саҳорнафур вилоятига қарашли Девбанд қишлоғида таваллуд топдилар. Ҳинд тилида Миёнжий деган сўз муаллим, деганини билдиради. У кишининг силсилалари Усмон ибн Аффонга бориб тақалади.

 Муҳаммад Тақий Усмоний Дубай, Баҳрайн, Британия, Америка ва Австралия каби бир неча давлатларда илмий сафарда бўлган.


Муҳаммад Тақий Усмоний Бухоро