Ўзбекистон 211 14.04.2019 18:03:21

Уй-жойга муҳтож қатлам вакилларига Тошкентда қурилган янги уйларнинг калитлари топширилди

Уй-жойга муҳтож қатлам вакилларига Тошкентда қурилган янги уйларнинг калитлари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун, 14 апрель куни Яккарсарой туманида бўлиб, аҳолининг ногирон, боқувчисини йўқотган ва уй-жойга муҳтож қатлами вакилларининг 30 нафарига янги уйларнинг калитларини топширишди. Бу ҳақда Qalampir хабар бермоқда.

Жумладан, тумандаги Шота Руставели кўчаси 142- ва 142-а уйлари оралиғида 2 та 4 қаватлик, жами 30 та хонадонга мўлжалланган замонавий уй-жойлар қурилиб, эгаларига топширилди.

Маълумотларга кўра, уйлар билан бир вақтда ташқи муҳандислик тизимлари - газ, электр, канализация ва ичимлик суви тармоқлари тўлиқ битказилган. Уйлар олдида болалар майдончалари ташкил этилиб, ҳудудда ободонлаштириш ва замонавий йўлакчалар барпо этиш ишлари олиб борилган.

“Бундан ташқари, уйларнинг кираверишади 8 та, қуёш энергиясидан қувват оладиган, кечки пайт ёнадиган замонавий электр мосламалари ўрнатилган”, дейилади маълумотда.


Тошкент Яккасарой

Мавзуга оид