Ўзбекистон 278 26.08.2019 09:17:05

Янги автомашинанинг бўёқлари кўчиб тушса...

Янги автомашинанинг бўёқлари кўчиб тушса...

Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Навоий шаҳри “Умид” қўрғонида яшовчи Хусниддин Саидов ёзма мурожаат қилиб, унда GM OOO “Навоийавтотеххизмат” дан шартнома асосида 64 662 000 сўмга сотиб олган SPARK автомашинасининг бўёқлари 3 ой муддат ичида кўчиб тушаётганидан норозилигини билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

Ушбу мурожаат федерация ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва Хусниддин Саидовнинг шикояти асосли эканлиги кузатилиб, мутахассис хулосаси олинди.

Истеъмолчи мурожаатида қайд этганидек автомашинанинг устки қисми ранглари бошқа қисмлардан ажралган ҳолда сезиларли даражада ранги кўчиб тушганлиги аниқланди. Ушбу муаммо юзасидан GM OOO “Навоийавтотеххизмат” раҳбариятига истеъмолчининг ҳуқуқлари ва таъминотчининг мажбуриятлари тушунтирилди.

Шундан сўнг Хусниддин Саидовнинг СПАРК автомашинаси ишлаб чиқарувчи томонидан қайта рангланиб, нуқсонлари бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилди, дея хабар қилмоқда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ахборот хизмати


Мавзуга оид