Ўзбекистон 86 22.08.2019 09:51:20

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздор ҳайдовчилар борасида ўтказилаётган рейд давомида бир кунда 138 та автомобил жарима майдонига қўйилди

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздор ҳайдовчилар борасида ўтказилаётган рейд давомида бир кунда 138 та автомобил жарима майдонига қўйилди

Тошкент вилоятининг ҳалқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобил йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда мунтазам ишлаб келмоқда. 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида жойлашган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тезликни меёридан ошириш ҳолати бўйича 85 минг 593 та қоидабузарлик аниқланди. Ҳозирги кунда ушбу қоидабузарлик юзасидан белгиланган жарималардан 21 минг 854 та транспорт воситаси эгаларининг манзилларига жарима қоғозлари етказилганлигига қарамасдан қонунда белгиланган тартибда жарималарни тўламаган.

Ушбу рақамларни ҳисобга олиб, белгиланган жарималарни ўз вақтида ундириш мақсадида куни кеча 21-август санасида вилоят ҳудудида Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Тошкент вилояти Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳодимлари билан ҳамкорликда “АUTO CON” ускунаси ёрдамида 60 кун муддат ичида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган жаримани тўламаган қоидабузар ҳайдовчиларни аниқланиб,
138 нафар ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари вилоят ҳудудида жойлашган жарима майдонларига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамизки, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.

 

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ

Матбуот бўлинмаси бошлиғи

Лейтенант Аскаров Рустам


Мавзуга оид