Ўзбекистон 199 20.08.2019 08:38:23

Нонвойхонада куйиш оқтибатида китоблик 19 ёшли фуқаро вафот этди

Нонвойхонада куйиш оқтибатида китоблик 19 ёшли фуқаро вафот этди

Куни кеча соат 12:36 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани Х.Олимжон МФЙ Зилолбулоқ кўчасида жойлашган 43-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ёнғинга 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйи ва нонвойхонасининг 60 кв.метр майдонда томи ва шифт қисмилари ёниб зарарланган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда яшаш уйи нонвойхонасида 50 кг маиший газ баллоннинг пайвандланган жойидан ёрилиши натижасида газ ва ҳаво арашмасининг чақнаши юзага келиб, ёнғинга сабаб бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, чақнаш оқибатида нонвойхонада бўлган 1994 й.т. фуқаро Т.С., 1999 й.т. фуқаро Б.М., 1994 й.т. фуқаро О.Р. ва 2000 й.т. фуқаро Н.Ж.лар куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилганлиги маълум бўлган. Шифохонанинг жонлантириш бўлимида 2000 й.т. фуқаро Н.Ж. вафот этган.

«Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб бормоқда», — дейилади хабарда.


Мавзуга оид