Ўзбекистон 407 13.04.2019 16:53:06

Наманган вилояти ҳокими энди ҳар чоршанба тадбиркор муаммоларини эшитади

Наманган вилояти ҳокими энди ҳар чоршанба тадбиркор муаммоларини эшитади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашуви ташкил этилади. Бу ҳақда Наманган вилоят ахборот хизмати хабар берди.

Очиқ мулоқотдан кўзланган мақсад, тадбиркорлар фаолиятида дуч келаётган муаммоларни тезкор ўрганиш ва ечимини топишдир. Учрашув Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази биносининг 3 қаватидаги вилоят Инвестиция ва инновация марказида ўтказилиши маълум қилинди.

Очиқ мулоқотда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлар Facebook ва Telegram тармоқлари орқали қабул қилинмоқда.


Наманган вилояти