Ўзбекистон 152 17.08.2019 10:48:15

Навоийда “Ташаббуслар ҳиёбони” барпо этилди

Навоийда “Ташаббуслар ҳиёбони” барпо этилди

Навоий вилоятининг ҳар гўша, мавзеларида, туман ва шаҳарларида, қишлоқ ва овулларида фойдаланишга топширилаётган ўзига хос миллий ва замонавий меъморчилик услубидаги ижтимоий объектларнинг сони борган сари ошиб бормоқда.

Ана шундай масканлардан бири Навбаҳор тумани “Кескантерак” ҳудудида ҳашар йўли билан барпо этилди. Ушбу жараёнда вилоят ҳокимлиги, туман ҳокимликлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, вилоятдаги корхона, ташкилот раҳбарлари жонбозлик кўрсатди.photo_2019-08-17_12-50-17.jpg“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида Давлатимиз Мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлаш арафасида “Ташаббуслар ҳиёбони”нинг айнан ушбу байрам арафасида очилиши Навбаҳорликлар учун катта тантана бўлди.

“Ташаббуслар ҳиёбони”нинг барпо этилишида 5 миллиардга яқин маблағ сарф этилгани ҳам халқимиз учун беминнат шарт-шароит яратилаётганининг ёрқин намунасидир.photo_2019-08-17_12-50-26.jpgАҳолининг кенг қатламларининг бўш ва дам олиш вақтларини сермазмун ўтказиш, маънавий ҳордиқ олишлари учун ўз фаолиятини бошлади.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими К.Б.Турсунов, республика тарғибот гуруҳи аъзолари, корхона, ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик, ҳудуд аҳолиси ва ёшлар иштирок этди.photo_2019-08-17_12-50-31.jpg“Ташаббуслар ҳиёбони”да футбол, баскетбол “Стреет воркоут” майдончалари, Кутубхона, электрон кутубхона, компьютер ўйингоҳи ташкил этилди ва маданият маркази қайта таъмирланди.Нуронийлар учун эса “Отахонлар чойхонаси” ҳам фаолияти бошлади.photo_2019-08-16_22-15-19.jpgБундан ташқари, хотин-қизларимиз бандлигини таъминлаш мақсадида 100 иш ўрнига эга бўлган тикувчилик цехи барпо этилмоқда.

“Ташаббуслар хиёбони”нинг очилиш маросимида 5000 нафарга яқин аҳоли иштирок этди. Уларнинг мазмунли ҳордиқ олишлари мақсадида маданий дастурлар ташкил этилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан эса туман хотин-қизлари учун гулдасталар совға қилинди.photo_2019-08-16_22-14-11.jpgУшбу ҳиёбон 2 ой ичида гўзал, кўркам, масканга айланди. Бир гуруҳ корхона ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар беш ташаббусни амалиётга татбиқ этишдаги кўмаги учун вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Навоий вилояти ҳокимлиги 

матбуот хизмати


Мавзуга оид