Ўзбекистон 97 17.08.2019 10:38:01

Навоий вилояти ҳокими Ҳиндистон элчисини қабул қилди

Навоий вилояти ҳокими Ҳиндистон элчисини қабул қилди

Навоий вилояти ҳокими К.Б.Турсунов жорий йилнинг 16 август куни Ҳиндистон элчиси жаноб Сантош Жани қабул қилди, дея хабар бермоқда Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Унда, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни яна кучайтириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Ҳиндистон томонидан Навоийда логистика соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар ўртага ташланди.

Ҳиндистон томонидан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 200 млн. АҚШ долл миқдорида хорижий кредит линияси бўйича лимитлар ажратилганлиги билдириб ўтилди.

Агрор соҳада ҳамкорлик истиқболлари бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Ҳиндистон томонидан 170 та тоифа бўйича етук мутахассисларни Навоий вилоятига тажриба алмашиш учун юбориш имкониятлари мавжудлиги билдирилди, дейилади хабарда.


Мавзуга оид