Ўзбекистон 58 15.08.2019 08:10:13

Ўзбекистонда виночилик учун етиштириладиган узум энди комбайнларда экилади

Ўзбекистонда виночилик учун етиштириладиган узум энди комбайнларда экилади

13 август куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Германиянинг Рейнланд–Пфальц Федерал ери ишбилармон доира вакиллари иштирокида виночилик, узумчилик соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган учрашув ташкил этилган. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Ўзбекистон ҳудудида қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрида 45 та узум навлари мавжуд бўлиб, қишлоқ хўжалик корхоналари тасарруфида жами 75 минг гектар узум бўладиган бўлса, шунинг 87 фоизини хўраки ва кишмишбоп узумлар майдони ташкил қилиши, саноатбоп узумлар майдони 11-12 минг гектарни, ёки токзорлар умумий майдонининг 13 фоизини, шундан қимматбаҳо узум навлари 4-5 фоизни ташкил этади. 2019-2021 йилларда жами 23 минг 400 гектар майдонда янги токзорлар барпо қилиниши режалаштирилган. Шундан 2019 йилда 8 минг 290 гектар, 2020 йилда 8 минг 840 гектар ҳамда 2021 йилда 6 минг 270 гектар майдонда янги токзорлар барпо қилишнинг манзилли дастури ишлаб чиқилган. Бугунги кунда маҳаллий навлардан ташқари Франция, Италия, Германия, Грузия ва бошқа давлатлардан интродукция қилинган Каберне Совиньон, Моратель, Хиндогни, Ркацители, Рислинг, Мускат Розовый, Мускат Венгерский, Алеатико каби юқори сифатли вино, вино материаллар ва шампан винолари тайёрлаш имконини берувчи узум навлари экилмоқда. 

«Ўз навбатида, Германиянинг Рейнланд–Пфальц Федерал ери ишбилармон доира вакиллари бугунги кунда вино учун етиштирилаётган узумнинг 80 фоизи юқори технологиялар асосида махсус комбайнларда экилаётгани, тажрибали мутахассислар немис технологиясини Ўзбекистонда жорий этишга тайёр эканликларини билдиришди. Мулоқот давомида Ўзбекистонда Германия узум навларини етиштириш, соҳага янги технологияларни жорий этиш, жумладан, узум навларини комбайнларда экиш ва ҳосилини йиғиб олиш, шунингдек, токзорлардан юқори ҳосил етиштиришда замонавий суғориш технологиялар, яъни томчилатиб суғориш тизимини кенг қўллаш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди», — дейилади хабарда.


Мавзуга оид