Ўзбекистон 356 13.04.2019 15:31:39

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида кимларга бепул ёрдам кўрсатилади?

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида кимларга бепул ёрдам кўрсатилади?

Ўзбекистонда жойлашган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида қуйидаги шахсларга бепул ёрдам кўрсатилади:

- чин етимларга;

- I ва II гуруҳ ногиронларига;

- болаликдан ногиронларга;

- 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахсларга;

- 1941-1945 йиллардаги уруш йилларида меҳнат фронти иштирокчиларига;

- ишламаётган пенсионерларга;

- Чернобил АЭС ҳалокатини бартараф этишда иштирок этган шахслар орасидан ногиронларга;

- байналмилал жангчиларга;

- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан нафақа олаётган кам таъминланган оилалар аъзоларига;

- ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахсларга;

- 15-17 ёшли ўсмирлар ва чақирув комиссиялари йўналишлари бўйича чақирув ёшидаги (18-27 ёшли) шахсларга.


саломатлик шифохона