Ўзбекистон 78 14.08.2019 16:50:20

Инвестиция киритишда қайси соҳада муаммолар кўплиги аниқланди

Инвестиция киритишда қайси соҳада муаммолар кўплиги аниқланди

Давлат активларини бошқариш Агентлиги фаолиятининг вазифаларидан бири тадбиркор ва инвесторлар учун қулай шароит яратиш, улар эҳтиёжлари учун республика ҳудудида бўш турган давлат активларини шаффоф ва тенг рақобат муҳитида сотишдан иборат.

Бугунги кунда 1 минг 383 та инвестор томонидан давлат активларига 2,8 трлн. сўм ва 669,5 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилиши ва натижада ҳудудларда 42 мингга яқин янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Агентлик томонидан ушбу инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг доимий мониторинги йўлга қўйилган бўлиб, тадбиркорларни қийнаётган, ўйлантираётган масалалар, юзага келаётган муаммолар тизимли равишда ўрганилмоқда ва уларни хал этиш чоралари кўриляпти.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳудудий бошқармалар томонидан давлат активларини инвестиция киритиш шарти билан сотиб олган 1 минг 322 та инвесторнинг ҳолати ўрганилган. Натижада, уларнинг 63 тасида ўз ечимини кутаётган масалалар борлиги аниқланган.

Биргина мисол: Тошкент вилоятидаги 211 та тадбиркорнинг 18 тасида, Андижон вилоятидаги 180 та инвесторнинг 5 тасида, Қашқадарё вилоятидаги 99 та тадбиркорлик субъектининг 8 тасида муаммо бор. Уларнинг аксарияти шартнома иштирокчиси бўлган давлат органи ва маҳаллий ҳокимиятлар вакилларига таллуқлидир.

Аниқланган муаммолардан 53 таси Агентлик томонидан ҳал этилган ва қолган 10 тасини ечиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.


Мавзуга оид