Ўзбекистон 71 14.08.2019 16:25:42

Қозоғистонда рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

Қозоғистонда рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019-йил 14-август куни эрта тонгда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.


Унда 3 одам, жумладан 2 нафар йўловчи — Ўзбекистон фуқаролари М.И. ва Г.Т. вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

«Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва марҳумаларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда», — дейилади хабарда.


Мавзуга оид