Ўзбекистон 82 14.08.2019 13:21:41

Божхоначилар вагон ўриндиқлари остига 1 тоннадан ортиқ олма ва лимон яширилганини фош қилишди

Божхоначилар вагон ўриндиқлари остига 1 тоннадан ортиқ олма ва лимон яширилганини фош қилишди

Ташиш ва сақлаш талаб-қоидаларига риоя қилмаган ҳолда олиб келинадиган, боз устига сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари юртдошларимиз саломатлигига жиддий хавф туғдириши турган гап.

Божхоначилар томонидан эса шундай қинғир ниятли кимсаларнинг режаси ўз вақтида бартараф қилинмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Келес темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Алмата-Нукус” йўналиши бўйича мамлакатимизга кириб келган поезд вагонлари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, поезд вагонларидан бирининг ўриндиқлари остига фуқаро А.Н. томонидан мамлакатимизга ноқонуний тарзда олиб кириш мақсадида 1.1 тоннадан ортиқ олма ва лимон яширилгани фош бўлди, дея хабар қилмоқда Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Шунингдек, 17 турдаги маиший техника буюмлари, дори ва маиший тозалаш воситалари ҳамда озиқ-овқатлар ҳам яширинча олиб ўтилаётган вақтида тўхтатиб келинди.

Мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 70 млн. 354 минг сўмни ташкил қилди.

Мазкур поездда аниқланган яна бир ҳолатда эса қўшни давлат фуқароси Н.Е. ҳам қиймати 29 млн. 506 минг сўмлик 9 турдаги товарлар, хусусан озиқ-овқатлар ва хўжалик молларини божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринган вақтда тўхтатиб қолинди.

"Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.


Мавзуга оид