Ўзбекистон 168 14.08.2019 12:03:50

Бир қарашда автомашина юкхонаси бўш, аммо...

Бир қарашда автомашина юкхонаси бўш, аммо...

Қашқадарё вилоятида рангли металл парчаларини мамалакатимиз ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликдаги тадбирлар давом этаётгани ҳақида хабар қилади Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Б. бошқарувидаги Камаз русумли юк автомашинаси шубҳа остига олиниб, тўхтатилди ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Бир қарашда автомашина юкхонаси бўшдек туюлса-да, аммо юкхонада тахтадан яширин бўлма ҳосил қилингани аниқланди. Ушбу ҳуфёна жойга эса ҳеч қандай тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 1 тонна 244 килограмм рангли металл парчалари яширилган экан.

Ашёвий далил сифатида олинган, қиймати эса 16 млн. сўмлик рангли металл парчалари “Ўзиккиламчирангметзавод” АЖнинг вилоятдаги филиалига вақтинча сақловга топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 


Мавзуга оид