Ўзбекистон 342 14.08.2019 12:02:30

Ўзбекистон фуқароларининг Жанубий Кореяда вақтинчалик меҳнат қилиши билан боғлиқ жараёнлар қайтадан ислоҳ қилинади

Ўзбекистон фуқароларининг Жанубий Кореяда вақтинчалик меҳнат қилиши билан боғлиқ жараёнлар қайтадан ислоҳ қилинади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикаси Кванджу шаҳридаги ваколатхонасида HRD Korea Президенти Ким Донг Ман билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.

Учрашув давомида Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини саралаш жараёнини янада такомиллаштириш, жумладан, EPS-TOPIК имтиҳонига кириш учун корейс тилидан ўтказиладиган саралаш тест синовларини ислоҳ қилиш, Кореяга ноқонуний тарзда бориш ва иш жойини асоссиз равишда алмаштиришнинг олдини олиш, меҳнат шартномасига риоя қилиш ҳамда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш давридаги талабларни тушунтириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари сингари масалалар муҳокама этилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 8-9 сентябрь кунлари EPS (Employment Permit System) тизими яратилганининг 15 йиллигига бағишлаб Сеул шаҳрида ўтказиладиган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Турсуновнинг иштирок этиши борасида ҳам ташрифолди режалар кўрилган.

«Учрашув якуни бўйича HRD Korea Президенти Ким Донг Ман Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванджу шаҳридаги ваколатхонаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва белгиланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашиш учун HRD Koreaнинг хорижий ишчи кучини жалб этиш ва глобал бандлик масалалари бўйича вице-президент Ли Ёнг Бок ҳамда HRD Koreaнинг Хорижий меҳнат ресурслари бюроси бош директори Ким Сунг Же`ни масъул этиб бириктирди», — дейилади хабарда.


Мавзуга оид