Ўзбекистон 94 14.08.2019 07:34:38

Ноқонуний олиб ўтилаётган, сифати кафолатланмаган дори воситалари чегарада ушлаб қолинди

Ноқонуний олиб ўтилаётган, сифати кафолатланмаган дори воситалари чегарада ушлаб қолинди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари томонидан ана шундай ҳолатларининг бир нечтасига чек қўйилган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Б.А.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатмасдан ва оғзаки сўровда маълум қилмасдан 10 дона «Лантус Соло Стар 100 ЕД/мл» номли инсулин дори воситаларини яширинча ўтказишга уринган.

Кейинги ҳолатда хорижий фуқаро И.Н.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилганида, қўлидаги жомадоннинг ичида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган қиймати 38 миллион сўмлик 50 та қутида «Програф 1 мг» номли дори воситалар борлиги аниқланган.

Шунингдек, фуқаро К.Г.нинг ҳам қинғирлигига мазкур пост ходимлари томонидан нуқта қўйилган. Яъни унинг юклари божхона назоратидан ўтказилганида, юклари орасида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган умумий қиймати 2 миллион сўмлик таблеткаларни қўшни давлатдан ноқонуний даромад олиш илинжида олиб келаётгани фош этилган.

«Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.

 


Мавзуга оид