Ўзбекистон 506 13.04.2019 15:02:37

Яшнободдаги қудуқдан одам жасади топилди

Яшнободдаги қудуқдан одам жасади топилди

Жорий йилнинг 11 .04.2019 йил соат 13:15 да Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган хабарга кўра, Яшнобод тумани, С.Машхадий 1-берк кўчаси, 12-уй ҳовлисидаги қудуқ ичидан фуқаро А.Х.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган, деб хабар бермоқда Бош Прокуратура матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу хонадон аслида фуқаро А.И.га тегишли бўлиб, у ерда ҳеч ким яшамаслиги, балки тахминан 2018 йилнинг январь ойидан ушбу хонадонда тадбиркорлик мақсадида балиқ кўпайтирилиши, бу ерда марҳум А.Х. ва вояга етмаган фуқаро К.Ш. норасмий равишда ишлаб келишганлиги маълум бўлди.

10.04.2019 йилда ҳовлида ҳеч ким бўлмаган пайтда, ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, К.Ш. қасддан ўлдириш мақсадида, шу ерда бўлган болға билан А.Х.нинг бош қисмига бир неча маротаба уриб, ўлдирганлиги, сўнгра жиноий изларини яшириш учун мурдани ҳовлидаги қудуқ ичига ташлаб юбориб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.

Судга оид тиббий экспертизасининг 11.04.2019 йилдаги дастлабки хулосасига кўра, А.Х.нинг ўлими 1 сутка аввал олинган оғир тан жароҳатлари натижасида юзага келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11.04.2019 йилда Яшнобод туман прокуратураси томонидан вояга етмаган К.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши ЖПКнинг 345-моддасига асосан тергов ҳаракатларини давом эттиришлик учун Тошкент шаҳар ИИББ ҲТБга юборилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. К.Ш. тегишли процессуал тартибда ушланган.


Яшнобод тезкор-қидирув