Ўзбекистон 49 13.08.2019 14:00:59

Ҳиндистонга яна 29 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспорт қилинади

Ҳиндистонга яна 29 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспорт қилинади

Ҳиндистон Қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспексияси ҳамда Ҳиндистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги давлат вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда «Ўздавкарантин» инснексияси ахборот хизмати маълум қилди.

Музокаралар натижасида Ўзбекистондан Ҳиндистонга қўшимча 29 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (янги маҳсулотлар: қовун, лимон, нўхат, писта, анор уруғлари, занжабил, грек ёнғоғи, ерёнғоқ, узум, ловия; қуритилган маҳсулотлар: ўрик, олхўри, қовун, олча, гилос, олма, шафтоли, нок, аччиқ қалампир, пиёз, сабзи, картошка, булғор қалампири, ковул, укроп, райҳон, ялпиз, петрушка, селдерей) экспорт қилинишига рухсат олинди.

«Эслатиб ўтамиз, ўтган даврда Ҳиндистонга мамлакатимиздан 7 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулоти — мош, гилос, олча, ўрик, шафтоли, олхўри, майиз экспорт қилинишига рухсат олинган эди», — дейилади хабарда.


Мавзуга оид