Ўзбекистон 74 13.08.2019 08:09:17

Сайёҳлар учун янги манзил сифатида «Согдиана» арт маркази очилади

Сайёҳлар учун янги манзил сифатида «Согдиана» арт маркази очилади

Тошкентда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг кўмаги билан «Согдиана» арт маркази очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Марказ хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ҳамда шунчаки миллий ҳунармандчилик ва рассомчилик ихлосмандлари учун хизмат қилади. «Согдиана» арт марказига ташриф буюрган сайёҳ шу ернинг ўзидан бешикдан тортиб то турли-туман сувенирларгача топиши мумкин бўлади. Шунингдек, марказда уларни тайёрлайдиган материаллар ҳам бўлади, зеро бу ерда маҳорат дарсларини ташкил қилиш ҳам режалаштирилган. 23 шоурум-устахона, бадиий галерея ва ижодий студия – бари замонавий арт-марказнинг 1600 квадрат метр майдонида жойлашган. Марказ директори Светлана Кругликованинг сўздларига қараганда бугунга қадар рассомчиликка етарлича эътибор қаратилмаган. Суратлар нархи қиммат ва рассомлар уларни арзонга сотгиси келмайди. Бу ерга ҳаммани — ҳунармандлар, рассомлар ва ҳатто маҳсулотлар савдосини тўғри ташкил қилишни билмайдиган савдогарларни ҳам жалб қилинади. Устахонаси бўлмаганлар учун ҳам шу ерда шароитлар яратилади.

«Ҳунармандлар турли вилоятлардан «Согдиана» арт марказига ўз маҳсулотларини олиб келмоқда. Маҳсулотлар реализацияга олиниб, уларнинг савдоси ҳам йўлга қўйилади. Бундан ташқари, «Согдиана» арт марказида туристлар учун фотозоналар ташкил қилинмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, арт марказнинг жойлашуви туристлар учун жуда қулай бўлиб, бу ерда ўзбек миллий таомлар билан овқатланиш имкони ҳам мавжуд. Марказнинг расмий очилиш маросими Мустақиллик байрами кунларига режалаштирилмоқда», — дейилади хабарда.


Мавзуга оид