Ўзбекистон 400 12.08.2019 16:10:07

Қарздорнинг турмуш ўртоғи номидаги “Lacetti” топилди

Қарздорнинг турмуш ўртоғи номидаги “Lacetti” топилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 26.09.2018 йилги ижро варақасига кўра, қарздор Т.Ахметов ва бошқалардан солидар тартибда давлат фойдасига 5 млрд. 609 млн. 633 минг сўм ҳамда қарздор Т.Ахметовдан ундирувчи А.Қозиева  фойдасига 50 млн. сўм моддий ва 76 млн. 400 минг сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлим иш юритувида  қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.

Қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.
 
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилидан олиб чиқилган 9 турдаги мол-мулкларнинг сотувидан тушган пул маблағлари ундирувчи А.Қозиева тақдим қилган ҳисоб рақамга ўтказилиб берилди.
 
Бундан ташқари, ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг турмуш ўртоғи номига “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси расмийлаштирилганлиги аниқланиб, 07.03.2019 йилда қидирув эълон қилинган.
   
Олиб борилган қидирув чоралари натижасида, қарздорнинг турмуш ўртоғига тегишли ушбу автотранспорт воситаси Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидан топилиб, хатлаш чоралари кўрилган.


Мавзуга оид