Ўзбекистон 362 13.04.2019 10:48:27

Чарм ва мўйна хомашёсини экспорт қилиш Президент қарори билан амалга ошириладиган бўлди

Чарм ва мўйна хомашёсини экспорт қилиш Президент қарори билан амалга ошириладиган бўлди

Ҳукумат қарори (303-сон, 12.04.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хомашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Қонунчиликка мувофиқ, чарм ва мўйна хомашёсини экспорт қилиш Президент ва Ҳукумат қарорлари билан амалга оширилади.

Низомга мувофиқ, чарм ва мўйна хомашёсининг экспорти Президент ва Ҳукумат қарорларида белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги юзасидан “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан экспорт контрактлари мониторингдан ўтказилади.

Мониторингни ўтказиш учун экспортчи ташкилотлар Уюшмага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- экспорт контрактининг асли;

- экспорт контрактига нарх калькуляцияси;

- ошланган ярим тайёр чармни олиб чиқиш учун маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Мониторинг Уюшма томонидан 2 иш кунида амалга оширилади.

Экспорт контрактлари белгиланган ҳажмларга мувофиқ бўлса Уюшма уч иш кунида Давлат божхона қўмитасига маълумотнома беради. Контракт белгиланган ҳажмларга

мувофиқ бўлмаганида икки иш кунида Уюшма томонидан экспортчи ташкилотга камчиликларни кўрсатган ҳолда қайтарилади.

“Чарм ва мўйна экспортининг божхона назорати Давлат божхона қўмитасига тақдим этилган маълумотнома асосида ўтказилади”, дейилади хабарда.

Маълумотга кўра, мазкур қарор 2019 йил 1 майдан кучга киради.


экспорт президент қарори