Ўзбекистон 478 12.04.2019 18:40:21

Тошкент давлат аграр университети Польшанинг WSB университети билан ҳамкорликда қўшма факультет очади

Тошкент давлат аграр университети Польшанинг WSB университети билан ҳамкорликда қўшма факультет очади

Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Ботиржон Сулаймонов бошчилигидаги делегация хорижий ОТМ билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Польша Республикасида бўлиб қайтди.
56744628_426954801428071_1325652118450733056_o.jpgТашрифи давомида университет делегацияси WSB университетининг фаолияти билан яқиндан танишиб, Тошкент давлат аграр университети ва WSB университети ўртасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида магистратура мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурини жорий этиш, шунингдек университетда Ўзбекистон - Польша қўшма факультетини очиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
56587617_426954854761399_3659985097437741056_o.jpgШунингдек, академик Ботиржон Сулаймонов WSB университетда ўқиётган Ўзбекистонлик талабалар билан учрашди. Учрашув давомида уларга ҳозирги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иқтисодиётини кўтариш, экспорт салоҳиятини оширишда юқори малакали, тажрибали, замонавий билимларга эга бўлган кадрлар керак эканлигини таъкидлаб ўтди.


Тошкент давлат аграр университети WSB университети

Мавзуга оид