Ўзбекистон 256 26.07.2019 10:51:25

Ўзбекистонда истеъмолчилар қайси соҳалардан қаттиқ норози?

Ўзбекистонда истеъмолчилар қайси соҳалардан қаттиқ норози?

Маълумотларга кўра биргина 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига фуқаролар томонидан жами 6014 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 3 103 таси оғзаки, 2 221 таси ёзма, 690 таси эса электрон шаклда юборилган, деб Федерация матбуот хизмати хабар берди.

Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг 2165 таси (36,0 фоизи) савдо соҳасига, 732 таси (12,2 фоизи) газ таъминоти соҳасига, 918 таси (15,3 фоизи) электр таъминоти соҳасига, 353 таси (5,9 фоизи) сув таъминоти соҳасига, 240 таси (4 фоизи) коммунал хизмат соҳасига, 103 таси (1,7 фоизи) соғлиқни сақлаш соҳасига, 400 таси (6,7 фоизи) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 167 таси (2,8 фоизи) транспорт соҳасига, 208 таси (3,5 фоизи) алоқа (ва интернет) соҳасига, 728 таси (12,1 фоизи) эса бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.

Йил бошидан буён Федерацияга келиб тушган аризаларнинг 5 579 таси яъни, 92,8 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 6 947 247 006 (олти миллиард тўққиз юз қирқ етти миллион икки юз қирқ етти минг олти) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 376 580 006 (уч миллиард уч юз етмиш олти миллион беш юз саксон минг олти) сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилганини кўрсатади, деб ёзади манба.


Истеъмолчи Федерация

Мавзуга оид