Ўзбекистон 502 24.07.2019 13:21:07

Нега туркиялик инвестор президентга мурожаат йўллади?

Нега туркиялик инвестор президентга мурожаат йўллади?

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда яна бир хорижлик инвесторнинг ҳал бўлмаётган муаммоси юзасидан Президентга йўллаган мурожаати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Инвестор ўз мурожаатида ўзининг ишлаб турган Ўзбекистон-Туркия “Комфорт-дизайн” қўшма корхонаси ҳеч қандай асоссиз тендерга қўйилиб, 0 қийматда бошқа бир ташкилотга бериб юборилганлигини билдирган.

Мазкур қўшма корхона 2017 йилда ижарага жой олиб, 3 томонлама шартнома асосида ўз фаолиятини бошлаган.
Sequence 08.00_05_14_02.Still002.jpg Демак, тадбиркорлик фаолиятини қонуний тартибда йўлга қўйган. Аммо...
Унинг фаолиятига ноқонуний тарзда чек қўйилмоқда. Чунки унинг айни пайтда ижарада ўтирган биноси тендерга қўйиб юборилган. Аслини олганда тендерга бўш турган, ташландиқ объектлар ноль қийматда қўйилади. Бу корхона бўш ва ташландиқ ер емас, балки 40 дан ортиқ ишчи-хизматчи ишлаётган объектдир.

— Ушбу корхонани ташкил этиш учун Хитойдан қанчадан-қанча техник жиҳозлар, хом-ашёлар сотиб олинган, – дейди ўз мурожаатида туркиялик инвестор. — Бугунги кунда ишлаб турган, даромад келтираётган корхонани бирданига, ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз, ачинарлиси, ноқонуний тартибда бошқа бир ташкилотга бериб юборилиши адолатсизлик.
Sequence 08.00_08_44_01.Still003.jpg Ҳолат юзасидан корхона раҳбари ва туркиялик инвестор вилоят ҳокими ва кўплаб юқори ташкилотлардан изоҳ сўраган. Улар мазкур муаммони ижобий ҳал этишга ваъда беришган. Аммо...

Охирги пайтларда бу каби ҳолатлар одатий ҳолга айланиб улгурди десак, хато бўлмайди. Битта инвесторни мамлакатга жалб қилиш жудаям қийин, лекин унинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаган ҳолатда фаолият олиб боришига шароит яратиб бериш ундан-да мушкул иш бўлмоқда.
Sequence 08.00_00_03_18.Still004.jpg Афсуски, бу каби ҳолатлар ҳаётимизда тез-тез содир бўлиб турар экан, инвесторларнинг ишончи янада йўқолиб боради. Натижада эса иқтисодиётимиз олдинга эмас орқага қараб кетишда давом этаверади.


Туркия инвестор мурожаат