Ўзбекистон 242 24.07.2019 08:11:25

Бачадон бўйни саратонига қарши вакцинани қўллаш амалиёти бошланади

Бачадон бўйни саратонига қарши вакцинани қўллаш амалиёти бошланади

23 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди раҳбарлари иштирокида «Мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш режалари, ҳудудий шифохоналар муаммолари, бепул буюртмалар олиш тартиби» мавзуида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда аёлларда кузатилаётган бачадон бўйни саратони билан боғлиқ ҳолатлар ва унинг олдини олиш бўйича вазирлик томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўралди.

«2018 йилда ҳар бир туман тиббиёт бирлашмаларига 200дан ортиқ УЗИ аппаратлари олиб берилди. Шунга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб хотин-қизларнинг ҳаммасини диагностика қилиш лозимлиги белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, жорий йил халқаро донорлик ташкилотлари ҳамкорлигида 9-12 ёш оралиғидаги ўсмир қизларга ВПЧ вакцинасини қўллаш амалиёти йўлга қўйиш белгиланди. Келгуси йиллардан бу ишларнинг ижобий самараси кўзга ташланиши кутилмоқда», — деди вазирлик Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари Миразим Миртолипов.


Мавзуга оид