Ўзбекистон 535 12.04.2019 15:00:25

Тошкентнинг баъзи ҳудудларида совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг баъзи ҳудудларида совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

«Сувсоз» ДУК томонидан сув таъминоти қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 15 апрель куни кундузги соат 9:00дан 16 апрелга қадар 24 соат давомида Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати.

Юнусобод туманида:

— Лайлакобод кўчасида

— Мажид Баҳодирхонов кўчасида

— Гиргир тепа кўчасида

— Инжаобод кўчасида

— Фирдавсий кўчасида

— Фирдавсий 1, 2, 3, 4, 5 ва 6 тор кўчаларида

— Қўрғон 5 тор кўчасида

— Т.Алимов кўчасида

— Шивли кўчасида

— Қозитарнов кўчасида

— Қозитарнов 2-тор кўчасида

— Қўрғон кўчасида

— Минг ўрик кўчасида

Мирзо Улуғбек туманида:

— Оққўрғон кўчасининг КАХЙдан Мустақиллик кўчасигача бўлган қисмида

— Осиё кўчасининг Оққўрғон кўчасидан К.Ниёзов кўчасигача бўлган қисмида

— Оққўрғон 1,2,3,4,5 ва 6 тор кўчаларида

— Геологлар кўчасида

— Бешоғайнилар кўчасида

Олмазор туманида:

— Чустий маҳалласида

— А.Навоий маҳалласида

— «Чиғатой дарвоза» маҳалласида

— «Қўштут» маҳалласида

— «Гузарбоши» маҳалласида

— «Эски шаҳар» маҳалласида

— Б-3 даҳасида

Шайхонтоҳур туманида:

— «Боғ кўча» маҳалласида

— Хувайдо маҳалласида

— Илғор маҳалласида

— «Гулобод» маҳалласида


Тошкент совуқ сув таъминот айрим ҳудудлари Юнусобод

Мавзуга оид