Ўзбекистон 155 22.07.2019 13:18:30

АҚШ Тинчлик институтида Ўзбекистонда диний эркинлик соҳасида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар муҳокама қилинди

АҚШ Тинчлик институтида Ўзбекистонда диний эркинлик соҳасида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар муҳокама қилинди

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон делегацияси билан АҚШ Тинчлик институтида бўлиб ўтган давра суҳбатида диний эркинлик соҳасидаги ҳуқуқий ислоҳотлар муҳокама қилинган. Унда АҚШ Давлат департаменти, АҚШ Хелсинки комиссияси ва Диний эркинлик бўйича халқаро комиссияси (USCIRF) вакиллари ва халқаро экспертлар иштирок этган.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда диний таълим ва маърифат жамиятнинг маънавий ва ахлоқий янгиланишида муҳим омил ҳисобланади. БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг қабул қилиниши халқаро ҳамкорлик соҳасида муҳим воқеалардан бўлди. Резолюциянинг асосий мақсади — барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришдир.

Ўзбекистонда тизимли тарзда дин билан боғлиқ жиноятларда айбланганлар орасида жиноятчилик ва радикаллашувнинг олдини олиш, экстремизм сабаблари ҳақида олдиндан огоҳлантириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Бунда “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойилига асосланилмоқда. Сўнгги уч йил ичида диний сабаблар билан судланган 20 мингдан ортиқ маҳбуслар афв этилган ҳамда “қора рўйхат”дан чиқарилган.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда Ўзбекистон халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлар, жумладан, БМТ, ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа манфаатдор томонлар билан ҳамкорликни давом эттиради.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида бизнес, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади манба.


Адлия АКШ диний эркинлик

Мавзуга оид