Ўзбекистон 101 20.07.2019 15:58:38

Тошкент вилоятида ҳаракат хавфсизлиги ойлиги бошланди

Тошкент вилоятида ҳаракат хавфсизлиги ойлиги бошланди

Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИББ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3127-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 377-сонли қарори талабларини ижросини ҳамда Тошкент вилоят ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш, бу ишларга мутасадди корхона, ташкилотларнинг эътиборини янада кўпроқ қаратиш ҳамда кенг жамоатчиликни жалб этиш бу борада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш мақсадида, вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 19 июлдаги 442-сонли фармойиши асосида жорий йилнинг 20 июль кунидан 20 август кунига қадар вилоят ҳудудида “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда.

Ушбу фармойишда “Ҳаракат хавфсизлиги ойлик”нинг асосий вазифалари ва тегишли мутасадди корхона ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳам белгилаб берилган.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармаси барча фуқароларимизни ушбу ойликда фаол иштирок этишларини сўрайди, деб ёзади манба.


Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги

Мавзуга оид