Ўзбекистон 142 19.07.2019 12:15:20

Тошкент вилояти йўлларида йўл ҳаракати иштирокчилари учун биринчи ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди

Тошкент вилояти йўлларида йўл ҳаракати иштирокчилари учун биринчи ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди

Сўнгги кунларда республикамизда об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетгани сабаб Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ўз йўналишлари бўйича йўлларда кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятини водий билан боғловчи “Камчиқ” довонида жойлашган “Чинор” ЙПХ маскани, Олмалиқ-Оҳангарон чорраҳаси, Бекобод йўналишидаги “Ойбек” ЙПХ маскани ва М39 ҳалқаро автомобиль йўлининг Янгийўл тумани ҳудудида барча зарурий дори-дармонлар ва керакли жиҳозлар билан таъминланган тез ёрдам машинаси шай турибди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.202.jpg

Шунингдек, хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари ҳайдовчилар билан суҳбат қиляпти. Ҳаракат давомида об-ҳаво шароитларини инобатга олиш, зарурат бўлмаганда куннинг иссиқ вақтларида транспорт бошқаришдан тийилиш каби тавсиялар беришди. Агар фуқаролар ўзини ёмон хис этса, шифокор кўригидан ўтиши мумкинлигини тушунтирилмоқда.


Мавзуга оид