Ўзбекистон 364 19.07.2019 09:54:54

Давлат бюджети маблағи ҳисобига даволаниш ҳуқуқини берадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди

Давлат бюджети маблағи ҳисобига даволаниш ҳуқуқини берадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида патологияли ҳомиладор аёллар учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касаллик (ҳолат)лар рўйхати қуйидагилардан иборат:

1. Юрак қон томир касалликлари:

Туғма ва орттирилган юрак нуқсони бор ва қон айланиши бузилиши кузатилган;

барча турдаги кардиомиопатиялар;

юрак ритми бузилиши билан миокардит ва эндокардитлар;

юракда реконструктив жарроҳликдан сўнгги ҳолатлар.

2. Нафас системаси касалликлари:

нафас етишмовчилигини II-III даражаси билан асоратланган ўпка касалликлари;

бронхиал астма оғир шакллари;

3. Жигар касалликлари:

жигар циррози;

фаол давридаги сурункали гепатитлар “С”, “Д”, “В”.

4. Қандли диабет касаллиги.

5. Токсик буқоқ касаллигининг декомпенсация босқичи юрак ритми бузилиши билан: тиреотоксикоз, диффуз токсик буқоқ III даражаси.

6. Буйрак касалликлари:

ягона буйрак;

иккиламчи буришган буйрак касаллиги;

гломерулонефрит;

сурункали буйрак етишмовчилиги;

нефростома қўйилган ҳомиладор аёллар.

7. Ўта оғир акушерлик анамнези бор ҳомиладор аёллар:

учтадан кўп бўлган 22 ҳафтагача ҳомила тушган ҳолатлар анамнезда кузатилган ҳомиладор аёллар;

иккитадан кўп бўлган 22 ҳафтадан катта эрта туғиш ҳолатлар (перинатал йуқотишлар билан) анамнезда кузатилган ҳомиладор аёллар;

анамнезида иккита ва ундан кўп касал/ногирон туғилган чақалоқлар бор ҳомиладор аёллар.

8. Қон ва қон яратувчи аъзолар касалликлари:

камқонликнинг оғир шакли (гемоглобин 70 г/л ва ундан кам) туғма ва орттирилган тромбоцитопатиялар ва б.

9. Бириктирувчи тўқималар тизимли касалликлари (коллагеноз):

тизимли қизил югурик, полиартериит, склеродермия, геморрагик васкулит, Бехтерев касаллиги.

10. Кўкрак қафасида, қорин бўшлиғида, кичик чаноқ бўшлиғида (ўпка, буйрак, жигар, сийдик пуфаги, сийдик йуллари, қора талоқ, ингичка ва тўғри ичак, чаноқ суякларида) реконструктив жарроҳлик амалиёти ўтқазилган ҳомиладор аёллар.

11. Куз касалликлари: глаукома.

12. 18 ёшгача ўсмир қизлар (ҳомиладорлар)

13. Турли ёмон сифатли ва чегарадош ўсма касалликлари бор ҳомиладор аёллар

14. Туберкулёз (сил) билан ҳомиладор аёллар

15. Сурункали ва узоқ кечувчи руҳий бузилишлар билан касалланган ҳомиладор аёллар

16. Неврологик касалликлар: мияда қон айланишининг ўткир бузилиши, бош мия ва орқа мияда жарроҳлик амалиёти ўтқазганлар, тутқаноқнинг (эпилепсия) оғир турлари, миастения, Гиен - Барре синдроми, тромбоз ва тромбоэмболик асоратлар.


Мавзуга оид