Ўзбекистон 714 19.07.2019 09:23:02

Самарқандда 42 ёшли аёл ўз жонига қасд қилди

Самарқандда 42 ёшли аёл ўз жонига қасд қилди

2019 йилнинг 17 июль куни тахминан эрталабки ўнлар атрофида 1977 йилда туғилган Г. Ҳ исмли аёл Дарғом каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда human.uz манбаси маълум қилди.

Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, Г.Ҳ нинг ёнида 6 яшар қизалоғи ҳам бўлган. Қизалоқни яқин-атрофдаги одамлар қутқариб қолган. Аёлнинг жами 4 нафар фарзанди — 3 қиз 1 ўғли бор. Қутқариб қолинган қизалоқ унинг кенжа фарзанди экани айтилмоқда.

Г.Ҳ Ургут туманидаги Оқ бува қишлоғидан бўлиб, турмуш ўртоғи иккинчи оиласи билан Россияда яшаб келган.

Г. Ҳ нима сабабдан жонига қасд қилгани маълум эмас.

Айни пайтда аёлнинг жасади ғаввослар томонидан қидилмоқда.


Мавзуга оид