Ўзбекистон 132 19.07.2019 08:32:07

Адлия вазири АҚШда бўлиб ўтаётган Диний эркинликларни илгари суриш бўйича конференцияда иштирок этди

Адлия вазири АҚШда бўлиб ўтаётган Диний эркинликларни илгари суриш бўйича конференцияда иштирок этди

Адлия вазири Русланбек Давлетов АҚШда бўлиб ўтаётган Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи Вазирлар конференциясида иштирок этмоқда. Бу ҳақида Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бўлими хабар қилди.
Тадбирда АҚШ вице-президенти Майкл Ричард Пенс ҳамда давлат котиби Майк Помпео маъруза қилди.3.jpg Тадбир давомида юртимизда виждон эркинлиги ҳақидаги ҳолат, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Парламентнинг юқори ва қуйи палаталари томонидан тасдиқланган “Йўл хариталари”га асосан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ҳақида халқаро ҳамжамиятга ахборот берилди.2.jpg Таъкидлаш жоизки, АҚШ давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистон диний эркинликлар бўйича ҳолатни яхшилаганини ўз чиқишларидан бирида қайд этган эди. Унинг баёнотида Ўзбекистон диний эркинлик соҳасидаги вазиятни яхшилади ва алоҳида ташвиш уйғотувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқарилди.


Мавзуга оид