Ўзбекистон 123 18.07.2019 15:53:50

Тошкент вилоятида асосий йўл-транспорт ҳодисаларини бошқа ҳудуд вакиллари содир этмоқда

Тошкент вилоятида асосий йўл-транспорт ҳодисаларини бошқа ҳудуд вакиллари содир этмоқда

Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида содир бўлаётган йўл-транпорт ҳодисалари комплекс таҳлил қилинганда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 34 фоизини, яъни хар учдан бирини республика бошқа ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари содир этаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИББ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи хабар берди.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти Йўл патрул хизмати инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида бошқа вилоят ҳайдовчилари содир этган қоидабузарликларига нисбатан 94 400 та маъмурий баённома расмилаштирилган. Ушбу қоидабузарликнинг 41 837 таси айнан йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлувчи қўпол қоидабузарлик ҳисобланади.
photo_2019-07-18_16-40-13.jpg Ушбу қоидабузарликларнинг 336 таси транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 17 333 та қувиб ўтиш қоидасини бузиш, 982 та ҳолатда светафор тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик, 22 351 таси эса хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ҳолатларини ташкил этган. Шунингдек, онлайн режимда фаолият юритаётган фоторадарлар орқали қўшни вилоятларга тегишли автомобиль ҳайдовчилари томонидан 37 161 та тезликни меъёридан ошириш ҳолатлари аниқланган, деб ёзади манба.


Тошкент вилояти ЙТҲ

Мавзуга оид