Ўзбекистон 55 18.07.2019 13:05:32

Ортиғи билан тўлов қилган истемолчига асоссиз қарийб 244 миллон сўм қарздорлик ёзилган

Ортиғи билан тўлов қилган истемолчига асоссиз  қарийб 244 миллон сўм қарздорлик ёзилган

Жиззах шаҳар “Зилол” маҳалласида яшовчи С. Абдуллаева хонадонига электр таъминоти корхонаси томонидан ўз-ўзидан асоссиз равишда 243 847 148 сўм қарздорликни ёзилади. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси хабар берди.

Хабарда айтилишича, С. Абдуллаева Федерацияга мурожаат қилиб, унинг номига ёзилган ушбу қарздорлик умуман ёлғон эканлиги, ҳолатга аниқлик киритиш лозимлигини сўраган.

Мутасаддилар барча ҳужжатларни ўрганиб, қайта ҳисоб-китоб қилар экан, ушбу қарздорлик нореал деб топган. Энг қизиғи С. Абдуллаева электр энергияси учун олдиндан 214 947 сўм ортиғи билан тўлов қилган экан.


Жиззах истеъмолчи электр таъминоти

Мавзуга оид