Ўзбекистон 341 18.07.2019 08:47:38

Ўзбекистонда маҳбусларнинг ойлиги қанча?

Ўзбекистонда маҳбусларнинг ойлиги қанча?

Ўзбекистон маҳбуслар разрядидан келиб чиққан ҳолда 577 мингдан 2 миллион  сўмгача ойлик олади. Бу ҳақида ИИВ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилган.

"Ўзбекистонда жазрога тортилган маҳбусларнинг энг кам иш ҳақи 577172 сўмни ташкил этади. Мавжуд 22 разрядга биноан қамоқхонадагиларнинг ойлиги белгиланади. Шунингдек ҳибсдагилар томонидан амалга оширилган ишлар, унинг натижаси ҳамда маҳбус эгаллаб турган лавозим ҳам маблағ миқдорига таъсир қилади. Энг катта миқдордаги ойликнинг 2 миллиондан ошиши ҳамда одатда колониядаги маҳбусларга берилиши айтилди. Бу ҳудудларда қурилиш бригадалари тузилган бўлиб, макҳбуслар қурилиш майдонларида фаолият олиб боради.

Шунингдек давлатнинг ҳар бир маҳбусга кунлик харажатлари ҳақида ҳам маълумот берилган. Маълумотларга кўра, кунига ҳар маҳбус учун 10 мингдан 20 минг сўмгача маблағ сарфланади.

Оддий маҳбуслар учун кунига камида 10 минг харажат қилинса, касал ёхуд оғир ишларга сафарбар этилган маҳбусларнинг ҳар бирига кунига 20 минг сўм сарфланади.


Мавзуга оид