Ўзбекистон 232 17.07.2019 16:37:57

Бир кунда 531 нафар пиёда жаримага тортилди

Бир кунда 531 нафар пиёда жаримага тортилди

Кеча Тошкент вилоятида “Диққат пиёда!” тадбири ўтказилаётганлигини хабар берган эдик.

Бугун Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳининг хабар беришича, мазкур тадбирда асосий эътибор қоидабузар пиёдаларга қаратилган. Жумладан, шу куни Тошкент вилояти ЙПХ инспекторлари томонидан пиёдаларга нисбатан 531 та маъмурий баённома расмилаштирилган. 531 нафар пиёдага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, 35 миллион 883 минг 210 сўм жарима белгиланган.

Қоидабузарларни вилоят ҳудудидаги туман шаҳарлар кесимида таҳлил қилинганда энг кўпи Бекобод тумани 51 нафар, Нурафшон шаҳар 48 нафар, Чирчиқ шаҳри 39 нафар, Бўстонлиқ тумани 32 нафар ва Ангрен шаҳри 28 нафарга тўғри келди.


Тошкент вилояти пиёда