Ўзбекистон 203 17.07.2019 15:21:48

Тошкент вилоятида ҳайдовчи ухлаб қолиш натижасида юк машинасига бориб урилди. Ҳалок бўлганлар бор

Тошкент вилоятида ҳайдовчи ухлаб қолиш натижасида юк машинасига бориб урилди. Ҳалок бўлганлар бор

Бугун эрта тонгда, Тошкент вилояти ҳудудида 4Р7 Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг 4-кмда Чирчиқ дарёси устидан ўтган кўприк устида ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Н.Д бошқарувида бўлган “ОПЕЛ ОМЕГА” автомобилида ухлаб қолиш оқибатида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1957 йилда туғилган И.А. ни бошқарувида бўлган “WILSON NS34TS” русумли юк автомобилининг орқа қисмига келиб урилган, деб Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “ОПЕЛ ОМЕГА” ҳайдовчиси 1992 йилда туғилган Н.Д ва йўловчиси 1997 йилда туғилган У.А лар воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар йўлларда хушёр бўлинг! Зеро, йўл хатони кечирмайди, дейилади хабарда.


Тошкент вилояти ЙТҲ

Мавзуга оид