Ўзбекистон 732 12.04.2019 11:24:06

“ДАМАС-2” ЎЗ ЭГАСИГА ЕТКАЗИЛДИ

“ДАМАС-2” ЎЗ ЭГАСИГА ЕТКАЗИЛДИ

Нукус шаҳри 22 кичик тумани, 9-уй, 33-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Ярашев Қамариддин Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091ишонч телефони орқали мурожаат қилиб, “QQAVTOTEXXIZMAT” МЧЖ билан “Дамас-2” русумли автомобиль олиш учун шартнома имзолагани ва шунга мувофиқ пул ўтказиб берганини маълум қилган.

Мурожаатга автосалон ходимлари автомашинани Нукусдан эмас, балки Хоразм вилоятидан олиши кераклигини айтгани сабаб бўлган.

Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари вазиятни ўрганиб чиқиб, ўша куннинг ўзида истеъмолчига Дамас-2 автоулови Нукус шаҳрида топширган.


Дамас автомобиль истеъмолчи

Мавзуга оид