Ўзбекистон 98 16.07.2019 15:36:58

Эл дардига дармон бўлиш – одамийликнинг энг улуғ мезони

Эл дардига дармон бўлиш – одамийликнинг энг улуғ мезони

“Ич-этини бир олам муаммо тиндаласа ҳам индамай, бировга сездирмай яшайдиган инсонлар орамизда талайгина. Аммо жим юрган билан ҳаёт яхшиланиб, камчиликлар бартараф этилмайди. Шу сабабдан халқни ичига кириб бориш, улар билан самимий мулоқотларда мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш, уларнинг ечимини топишга кўмаклашиш бугунги кун талабидир. Шунинг учун ҳар ойнинг иккинчи ўн кунлиги Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари, туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппарати раисларининг аҳоли билан мулоқот кунлари этиб белгиланди”, – дейилади Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабарида.

Мазкур мулоқот кунлари доирасида улар ҳар ойда энг камида 5 тадан хонадонда бўлиб, улар билан бевосита суҳбат қуриб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўради.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ҳудудий бирлашмалари, туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппарати раислари томонидан аҳоли (фуқаролар) билан жами 4437 маротаба мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқот жараёнида 1087 та (24,5 фоизи) уй-жой коммунал, 703 та (15,8 фоизи) савдо, 177та (4,0 фоизи) соғлиқни сақлаш, 69та (1,6) алоқа, 149 та (3,4 фоизи) транспорт, 133та (3,0 фоизи) хизмат кўрсатиш, 115 таси (2,6) таълим ва яна 2004 та (45,2) та бошқа соҳаларга тегишли камчилик ҳамда муаммолар аниқланган.

Мазкур мулоқотларнинг 1062 (23,9%) таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш учун йўналтирилган.

Республикамизнинг барча ҳудудлари, айниқса, энг чекка қишлоқ-овулларда ўрганилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан федерация ходимлари томонидан асосли таклифлар ишлаб чиқилди.


Истеъмолчи эл дарди

Мавзуга оид