Ўзбекистон 475 12.04.2019 09:53:14

Самарқандда 6309 муаммо ечимини кутмоқда

Самарқандда 6309 муаммо ечимини кутмоқда

Юртимиздаги барча туман ва шаҳар ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти йўлга қўйилган. Хўш, улар қандай ишлаяпти?

Zarnews.uz берган маълумотларга қараганда, Самарқанд вилоят бўйича ўрганилган хонадонларда 24 мингдан зиёд муаммо аниқланиб, уларнинг 6309 таси (26 фоизи) ҳал этилмаган.

Ечими топилмаган муаммолар бўйича вилоятдан паст кўрсаткич Самарқанд шаҳри (38 фоиз) Пахтачи (40 фоиз), Нуробод (32 фоиз), Булунғур (30 фоиз), Жомбой (28 фоиз), Паст Дарғом (27 фоиз) туманларида қайд этилди.

Нисбатан яхши натижа Оқдарё ва Паяриқ туманлари ҳиссасига тўғри келиб, аҳоли томонидан билдирилган камчиликларнинг 86 фоизига туманларнинг ўзида жавоб ҳамда ечим топилган.

Самарқанд вилоят миқёсида олиб қаралганда, фуқаролар билдирган муаммоларнинг аксарияти, жумладан, 6733 таси суюлтирилган газ баллонларига етишмаслиги, 3632 таси бандликни таъминлаш, 3122 таси соғлиқни сақлаш, 2041 таси уй-жойга муҳтожлик масалалари билан боғлиқ.

Вилоят секторлари кесимида ўрганилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, уйма-уй юриб аниқланган муаммоларнинг ҳал этилмаганлиги кўрсаткичи ички ишлар тизими сектори штабларига тўғри келмоқда. Яъни, 3-сектор штаби вакиллари вилоят бўйича 1627 та, ҳокимлар (1-сектор) штаби 1582 та, прокуратура тизими (2-сектор) 1571 та, солиқ идоралари раҳбарлари (4-сектор) штаби эса 1529 та муаммонинг ечимини топиши зарур.


Самарқанд вилояти фуқаролар аҳоли сектор