Ўзбекистон 404 15.07.2019 13:48:36

Абдусалом Азизов ЎФА Президенти этиб сайланди

Абдусалом Азизов ЎФА Президенти этиб сайланди

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция кун тартибидан ЎФА Президенти, Вице-президентлар ва Ижроия қўмитаси аъзоларини сайлаш масалалари ўрин олган эди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Президенти Раматов Ачилбай Жуманиязович ўз хоҳишлари билан ЎФА Президентлигидан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берганлиги муносабати билан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси уставининг 41-моддасига асосан ЎФА ўз расмий веб-сайтида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти лавозимига Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоларидан номзодларини илгари суриш сўралган эди.

Шу кунга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти лавозимига Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан номзод сифатида Азизов Абдусалом Абдумавлонович таклиф этилди ва конференцияда Азизов Абдусалом Абдумавлонович бир овоздан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти лавозимига сайланди.


Футбол Азизов Абдусалом

Мавзуга оид