Ўзбекистон 150 12.07.2019 10:24:39

Тўрт йил давомида қайтарилмаган қарз, тўрт ойда ундирилди

Тўрт йил давомида қайтарилмаган қарз, тўрт ойда ундирилди

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг ижро варақасига асосан, қарздор О.Дусбоевдан ундирувчи Х.Тошпулатов фойдасига 80.900.000 сўм ва 13.000 АҚШ доллари миқдорида зарар ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд, деб МИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш ҳамда қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаб, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга, «Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси ҳамда банк муассасаларига сўровномалар юборилган. Сўровномаларга олинган жавоб хатларига кўра, қарздорнинг номига кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳамда банк ҳисоб рақамлари очилмаганлиги аниқланган.

Мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида 23.11.2017 йилда қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор ҳам қабул қилинган.

Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, 2019 йил 15 март куни МИБ портал электрон дастури орқали сўровнома юборилганда қарздор О.Дусбоев таьсисчилигида 100 фоиз улуши бўлган жамиятлари борлиги аниқланиб дарҳол қарздор таьсисчилигидаги жамият ҳисоб рақамларига банд солиниб инкасса топшириқномалири юборилган.

Ушбу жамиятлар ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари инкасса топшириқномаларига асосан ечиб олиниб, 4 йилдан буён ундирилиши лозим бўлган 80.900.000 сўм ва 13.000 АҚШ доллари миқдорида зарар суммалари Х.Тошпулатовга МИБ.нинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ундириб берилди, деб ёзади манба.


МИБ қарздор