Ўзбекистон 69 12.07.2019 07:42:12

Олий ва ўрта махсус таълим тизимида бошқарувнинг янги тамойиллари жорий этилди

Олий ва ўрта махсус таълим тизимида бошқарувнинг янги тамойиллари жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (ПҚ–4391, 11.07.2019 й.). Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Қарор билан Вазирлик ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
– Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти;
– Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати;
– Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази.

Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари тузилди.

Вазирлик марказий аппарати тузилмасига олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди.

Қарор билан:
– Вазирликнинг ташкилий тузилмаси;
– Вазирлик марказий аппаратининг тузилмаси;
– Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг намунавий тузилмаси;
– Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди, деб ёзади манба.


Олий таълим янги тузилма